2018 йил 1 январдан…

Мактабгача таълим муассасаларида янгиланган овқатланиш меъёрлари жорий этилади. 
* * *
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари 2,2 баробарга оширилди.
* * *
Тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойлардаги Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритадиган Давлат хизматлари марказларига айлантирилди. 
* * *
Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 минг АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби, тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетишларига рухсатнома бериш бекор қилинди. 
* * *
Фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун - бир ойда энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилади. 
* * *
Барча гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун янгиланган тарифлар жорий этилади. 
* * *
Ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш ёки ҳисобга олиш солиқ тўловчи ваколатли органларга мурожаат этган санадан бошлаб 15 иш куни ичида амалга оширилади; 
* * *
 Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи 2017 йилда инвентаризация қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган бўлса, 2018 йилдан кадастр қийматига нисбатан ҳисобланади. 

* * *
Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи фақат кўчмас мулклар учун тўланадиган бўлди. 
* * *
Жисмоний шахсларнинг ер солиғи жорий йилда 1,5 баробарга оширилди. 
* * *
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига ўтказиладиган мажбурий бадал миқдори 1 фоиздан 2 фоизга оширилди. 
* * *
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасининг иккинчи шкаласи (энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 5 бараваригача) 2017 йилдаги миқдорда ўзгаришсиз сақлаб қолиниб, учинчи шкаласи (энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача) - 16,5 фоиз, тўртинчи шкаласи (энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан юқориси) 22,5 фоиз миқдорида, яъни ўтган йилгига нисбатан 0,5 фоизли пунктга пасайтирилган.
Энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача яъни, 172.240 сўмгача бўлган даромадлар солиққа тортилмайди.
Шунингдек, энди жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда энг кам ойлик иш ҳақининг йил бошидаги миқдори (2018 йил 1 январь ҳолатига 172.240 сўм)дан келиб чиқиб ҳисобланади ва энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам ўзгармайди.