2020 йилда 19,3 миллион кишида саратон касаллиги аниқланган, 2040 йилга бориб бу касаллик икки баравар кўпайиши мумкин
4 февраль - Бутунжаҳон саратон касаллигига қарши курашиш куни
Ушбу кун глобал муаммога жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини жалб қилиш мақсадида 2000 йили Халқаро саратонга қарши кураш иттифоқи томонидан белгиланган.
Ҳар йили Бутунжаҳон саратонга қарши курашиш кунининг ўзига хос мавзуси бор. Кампаниянинг 2022-2024 йилги шиори – «Саратон касаллигини даволашдаги бўшлиқни тўлдириш».
Халқаро Саратон тадқиқотлари агентлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда дунёда 19,3 миллион янги саратон касаллиги аниқланган, 10 миллион киши вафот этган. Дунёда энг кенг тарқалган саратон тури кўкрак ва ўпка саратонидир. Кейинчалик йўғон ичак ва тўғри ичак, простата, тери ва ошқозон саратони туради. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, саратон аксарият мамлакатларда эрта ўлимнинг асосий сабаби сифатида юрак-қон томир касалликларидан ўтиб кетади.
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2040 йилга бориб саратон касаллиги деярли икки баравар кўпайиб, 30,2 миллионга етади.
Болалар онкологиясида энг кўп учрайдиган ўсимта нейробластома бўлиб, симпатик асаб тизимининг эмбрион нейробластларидан ривожланади.
Саратонни эрта аниқлашнинг икки йўли мавжуд - эрта ташхис ва скрининг (дастлабки босқичда ўсимтани тизимли ташхислаш).
Хуллас, 50 ёшдан бошлаб ҳар бир киши йилига камида бир марта онколог кўригидан ўтиши зарур. Аёллар гинеколог, проктолог ва маммологга, эркаклар ўпка рентгенограммаси қилиб, ошқозон, йўғон ичак ва простата безини текшириши керак. Ушбу скрининглар саратон касаллигини эрта аниқлашнинг энг яхши усулидир.