2020 йилнинг 9 ойи давомида Cамарқандда қанча тухум етиштирилди?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 5 458,7 миллион дона тухум етиштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 фоизни ташкил этди.
Хўжалик тоифалари бўйича тухум етиштиришнинг энг юқори ҳажми 3 270,1 миллион дона ёки умумий тухум етиштириш ҳажмидан 59,9 фоизи деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келган.
Республикадаги жами тухум етиштиришда энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар:
➖ Тошкент вилояти – 18,1 %
➖ Самарқанд вилояти – 17,5 %
➖ Наманган вилояти – 8,5 %
➖ Андижон вилояти – 7,5 %