2022 йилнинг ғалати ихтиролари: Рангини ўзгартирадиган машина, жосус лампочка, тишлайдиган робот...

Янги йил бошланганидан бир мунча вақт ўтгач, Лас-Вегасда дунёдаги асосий технология кўргазмаларидан бири CES-2022 ўз ишини бошлади. Охирги икки йилда бу тадбир биринчи марта одатдагидек ўтказилди. 2021 йилда кўргазма онлайн тарзда бўлиб ўтганлигига қарамай, у ўз-ўзидан давом этмоқда. Муҳими, кўргазма истеъмол секторидаги жиддий IT-релизлардан тортиб жуда ғалати ихтироларни очиб келмоқда.

Бугун “Лента.ру” тўплаган CES-2022 кўргазмасининг энг кўзга кўринган, бироқ оддий одамлар учун тушунарсизроқ бўлган қурилмаларни намойиш этамиз.

Рангини ўзгартирадиган машина

Прототип автомобиля BMW iX Flow

Янги концептуал BMWнинг электрон китоб билан умумий жиҳатлари кўп. iX Flow кузови китобхонлар экранидаги каби миллионлаб сиёҳ микрокапсулалар билан қопланган. Электр майдонининг созламаларига қараб, капсулалар ўз рангини қора ёки оқ рангга ўзгартиради, бунинг ёрдамида сиз бир зумда автомобиль рангини “бўяб” ўзгартиришингиз мумкин. Муҳандисларнинг фикрича, бу ихтиронинг нафақат эстетик, балки амалий томони ҳам бор. Машинанинг оқ “тана”си иссиқда камроқ қизийди, қораси эса аксинча, қишда фойдали бўлиши мумкин.

Қизиқ, турли мамлакатлар полицияси хамелеон автомобилларга қандай муносабатда бўлар экан, чунки бир зумда ўз рангини ўзгартирадиган машинадан кўпроқ жиноятчилар фойдаланиши мумкин.

Бармоқ чайнайдиган ўйинчоқ

Мягкая игрушка Amagami Ham Ham

Япониянинг Yukai Engineering стартапи CES-2022 кўргазмасида бармоқни чайнайдиган “Амагами Ням-ням” юмшоқ ўйинчоғини тақдим этди. Тахминларга кўра, қурилма концепцияси инсоннинг, хусусан, фарзандларига уй ҳайвонларини сотиб олишга қодир бўлмаган ёш ота-оналар талаб ва эҳтиёжларига асосланади. Негаки, кўпинча чақалоқлар уй ҳайвонларини хуш кўради ва бармоқларини енгилгина тишлашидан хурсанд бўлиб, тинчланади.

Ақлли лампочка

Умная лампочка Sengled

Sengled лампочкаси келажакдан келган қурилмага ўхшайди – у хонада бўлган одамнинг соғлиқ кўрсаткичларини кузатади. Қурилма юрак тезлиги, тана ҳароратини ўлчайдиган ва уйқу сифатини кузатувчи тўлқинларни чиқарадиган махсус FMCW радаридан фойдаланади. У шундай дастурлаштирилганки, агар фойдаланувчи касал бўлиб қолса, лампочка унинг қариндошларига хабар беради ёки тез ёрдам чақиради.

Ақлли лампочкадан уй хавфсизлиги воситаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. У эгаси йўқлигида хонадонда бошқа одам борлигини аниқласа, бу ҳақда хабар беради. Шунингдек, бутун уй бўйлаб жойлаштирилган қурилма бутун квартира ичидаги фавқулодда вазиятлар ҳақида қутқарув хизматларга хабар бериш имконини беради.

Думалоқ смартфон

Второе поколение смартфона с круглым экраном Cyrclephone

Кўргазма кузатувчилари смартфонлар бозорида бирор бир бошқа думалоқ қурилма йўқлини таъкидлайдилар: оддий телефонлар қатъий тўртбурчак шаклга эга. Лекин Cyrclephone – бу қоидалар истисноси. Унинг яратувчилари CESга 2020 йилда думалоқ корпусли қурилмани олиб келишган эди, бироқ икки йил ўтиб ҳам улар “ҳамма каби эмас” телефонлар келажагига ишонишади.

Cyrclephoneнинг ташқи кўриниши ўзига хос, аммо амалий фойдаланиш нуқтаи назаридан у шунчаки ноодатий дизайнга эга смартфон.

Ҳаво тозаловчи қулоқчин

Наушники Airvida E1 с функцией очистки воздуха

Airvida E1 дунёдаги биринчи ҳаво тозаловчи минигарнитура сифатида таклиф этилди. Ҳақиқатан ҳам илгари бу каби гажетни яратиш кимнинг ҳам хаёлига келган эди. Қурилманинг прототипи 2019 йилда сотувга чиқарилган, коронавирус пандемияси эса ижодкорларни ноодатий гарнитурани яратишга ундаган. Назарий жиҳатдан минигарнитуралар ҳавода учиб юрадиган SARS-CoV-2 зарраларини тортиб олиши ва ҳавони тозалаши мумкин.

Қурилмадан ҳавони тозалаш билан бирга анъанавий симсиз эшитиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. Биринчи ҳолатда битта батарея заряди муддати ўттиз соат, иккинчисида эса саккиз соат ишлаш учун етарли.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.