2025 йилда аҳоли томорқаларида 253 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилади
Вилоятимизда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экспортбоп қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун 2025 йилда 66,5 минг гектардан ортиқ майдонга эртаги экинлар экилади ва ундан 1,3 миллион тонна ҳосил олиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, 61 799 гектарга ўртаки экинлар экилиб, 703 минг тонна, 4186 гектарга тўқсонбости усулида экилган экинлардан 794 минг тонна ҳосил олиш кутилмоқда.
Бундан ташқари, 2025 йилда вилоятдаги аҳоли томорқаларида 253 гектар майдонда 14 мингдан ортиқ кичик ҳажмли иссиқхоналар қуриш, шундан лимончиликка ихтисослашган 7,7 гектар майдонда 653 та кичик лимонхоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда.