207-аризадан сўнг мурожаатчининг “Ласетти” автомашинаси қайтарилди
- 22.11.2019 14:04
- 296
- Ўзбекистон
Фуқаро Ж.Каримова тўрт йил давомида тегишли идораларга 207 маротаба мурожаат қилиб, ўзига тегишли “Ласетти” русумли автомашинасини фуқаро Э.О. ва бошқалар томонидан ноқонуний йўл билан олиб қўйилганлигини, автомашинасини қайтариб олишда амалий ёрдам сўраган бўлса-да, аризалари ижобий натижа бермаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.
2019 йил 29 октябрда Ж.Каримова Тошкент шаҳар прокурорининг ҳар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари ташкил қилинаётган оммавий қабулида бўлиб, йиллар давомида бошидан кечирган сарсон-саргардонлик тарихини айтиб беради.
Мазкур ариза шаҳар прокурори томонидан назоратга олиниб, ИИББ билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “Ласетти” автомашинаси Қашқадарё вилоятидан олиб келиниб, Ж.Каримовага қайтарилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа