«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 22 октябрь, №133) сонида ўқинг

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида"ги қонуни қабул қилингани ва ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Самарқанд шаҳрида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

***

21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланди.

***

Самарқандда такси ҳақи 5 минг сўм бўлди. Автобусларни тушунса бўлар, аммо таксилар кира ҳақи бунчалик тез ошиши инсофданми? Нархни ким белгилайди? Назорат қиладиган идора борми ўзи?

***

Вилоят аҳолисининг 65,7 фоизи марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланган. 55,6 фоиз аҳолига вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси томонидан тоза ичимлик суви етказиб берилади. Бугунги кунда вилоятда 1024 та сув иншооти мавжуд бўлиб, шундан 469 таси таъмирталаб.