26 ёшли жувон ўз отасини пичоқ билан жароҳатлади

Жорий йилнинг 19 июль куни соат 20:30 ларда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи 26 ёшли Ш.М. исмли аёл уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган отаси 50 ёшли Ш.Ю.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Ш.Ю. касалхонага ётқизилиб, Ш.М. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.