36 марта қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи салкам 36 миллион сўм жаримага тортилди
- 18.11.2020 12:20
- 178
- Ҳодиса
Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган “Lacetti” автомобили ҳайдовчиси жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида вилоят ҳудудида тезлик билан боғлиқ 36 марта қоидабузарлик содир этган.
Ҳайдовчи (5.22 йўл белгиси) аҳоли яшаш пунктида чекланган тезлик 70 км/с. бўлишига қарамасдан, ушбу ҳудуддан юқори тезлиги 140 км/с., паст тезлиги 80 км/с. билан ҳаракатланган.
Тезликни 36 марта меъёридан ошириш 35 457 000 сўм жарима тўлашга сабаб бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Шу каби Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган “Nexia” автомобиллари ҳам аҳоли яшаш жойидан 100 км/с.дан кам бўлмаган тезликда ҳаракатланиб, 12 мартадан қоида бузган.
Ҳолатлар юзасидан электрон баённомалар ҳайдовчилар манзилларига юборилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа