Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

383 та коллежнинг мактабларга айлантирилиши ҳисобидан 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда мактаблар биноси етишмовчилиги масаласи кўтарилди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, 2018-2021 йиллар давомида мактабларнинг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мактабларда қўшимча янги 474,5 минг ўқувчи ўринлари яратилган.

Шундан 58,7 минг ўқувчи ўрни янгидан барпо этилган 156 та мактабда ҳамда навбатлилик коэффиценти юқори бўлган мавжуд 1 511 та умумтаълим мактабларига қўшимча ўқув бинолари барпо этилиши натижасида 371,4 минг ўқувчи ўрни яратилишига эришилди.

Юқорида тилган олинган қарийб ярим миллион ўқувчи ўрнини яратишга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Бундан ташқари, мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежлари мактабларга айлантирилиши ҳисобидан 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди.

Ушбу янги ўқув ўринларининг яратилиши навбатлилик коэффиценти ошиб кетган мактаблардаги ҳолатни меъёр даражасига олиб тушишга ва таълим олишга муносиб шарт-шароитлар яратишга хизмат қилган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг сайловолди дастурида келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилиши қайд этилган.