4-5 октябрь кунлари Туркманистон Президенти Ўзбекистонда бўлади
- 02.10.2021 12:30
- 56
- Долзарб

Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги йиғилишида онлайн қатнашиб, бир қатор муҳим масалаларни, хусусан, 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифига оид тайёргарлик бўйича ҳисоботни эшитди. Бу ҳақда “Туркменистан Сегодня” давлат нашри хабар қилди.
Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Р.Мередов тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берган.
Гурбангули Бердимуҳамедов иккала қўшни давлатларнинг барча жабҳаларда самарали муносабатларни янада ривожлантиришга бўлган эътиборини мамнуният билан қайд этиб, бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазирига бўлажак расмий ташрифига юқори ташкилий тайёргарликни таъминлаш бўйича топшириқ берган.
Ташриф давомида юқори даражадаги турли тадбирлар, хусусан, туркман-ўзбек иқтисодий форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат раҳбарлари охирги марта август ойида учрашган. Шавкат Мирзиёев 5-6 август кунлари “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида қатнашганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Брюсселдан Самарқандгача
- Кеча, 19:05
- Сиёсат
Огоҳ бўлинг, сув тугаб бормоқда!
- 05/04, 19:05
- Жамият
Китобдан бездираётган бозор адабиёти
- 05/04, 15:37
- Мутолаа