7 ойда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?
- 25.08.2020 18:40
- 546
- Ўзбекистон
Ўзбекистонда 7 ойда жами 44 901 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 149,7 % ўсиш суръатига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида 7219 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 338 тага кам.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июль ойларида 44 901 дона “Cobalt” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 149,7 %), 41 663 дона “Nexia T-250” (96,6 %), 30 368 дона “Lacetti-Gentra” (124,5 %), 30 889 дона “Damas” (111,7 %), 16 370 дона “Spark” (138,9 %) ҳамда 4 520 дона “Labo“ (101,9 %) автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 20 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!