7 ойда Самарқандда экспорт ҳажми 16 фоизга камайди, импорт-чи?

Жорий йилнинг ўтган 7 ойида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 786,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 199,3 миллион АҚШ долларига ёки 20,2 фоизга камайганлигини кўрсатмоқда.

Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 172,4 миллион АҚШ долларига ёки 16,3 фоизга, импорт ҳажми эса мос равишда 613,9 миллион АҚШ долларига ёки 21,3 фоизга камайган. Ҳисобот даврида 441,4 миллион АҚШ доллари қийматидаги пассив ташқи савдо баланси қайд этилган.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.