70 миллион сўмлик заргарлик буюмларни ўғирлаган шахс фош қилинди
- 17.07.2020 20:10
- 99
- Жиноят ва жазо
39 ёшли Г.Х. (аёл) Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йилинг 30 июнь кунидан 13 июльгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, умумий қиймати 70.000.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган турли хил заргарлик буюмлари ва 1 дона “Lenovо” русумли ноутбукини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 25 ёшли М.Р. содир этганлиги аниқланиб, ундан ўғирланган буюмларнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган ахборотда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- 3 соат аввал
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Бугун, 17:53
- Таълим
Ибратга тўла хазина
- Бугун, 11:31
- Мутолаа