Самарқанд туманида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун оилавий болалар уйи қуриб берилди

Бугун Самарқанд тумани Ўзбеккенти маҳалласида 1-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари болалар уйи очиб берилди.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 8 нафар болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила бағрида тарбия топишини таъминлаш ва оилавий болалар уйини очилишида республика Бош прокуратураси ташаббус кўрсатди.

Тадбирда Бош прокуратура масъул ходимлари, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, бу эзгу ишнинг ташаббускорларига ўз миннатдорлигини билдирди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар болажонларга яратилган қулай шарт-шароитлар билан танишди.