90 йил олдин биринчи радар синови ўтказилган
Инглизча “Радар” атамаси биринчи марта 1941 йилда қисқартма сифатида пайдо бўлган ва кейинчалик мустақил сўзга айланган.
Уни яратган олим радар орқали жаримага тортилганида, бундай бўлишини билганимда уни ихтиро қилмасдим, деган экан...
Аслида махсус тизим саналган бу қурилма дастлаб ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган. Тизимни Роберт Уотсон-Ватт 1935 йил 26 февральда денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги нишонларни, шунингдек, уларнинг масофаси, тезлиги ва геометрик параметрларини аниқлаш учун синаб кўрган.
Ўша вақтда Европада янги кенг кўламли уруш хавфи ортиб бораётгани сабабли, радар устида ишлар тезлашди. 1937 йилга келиб, Англиянинг жанубий қирғоғида учта радар станцияси қурилган.
Иккинчи жаҳон уруши бошланишига келиб эса бундай қурилмаларнинг 19 таси ишлай бошлаган. Роберт Уотсон-Ваттнинг жамоаси барча радарларини ягона тизимга улаган ва сигнални кучайтириш орқали немис самолётларини аниқлаган. Натижада немис учувчилари Британия қирувчи самолётларининг ҳар доим керакли жойда ва керакли вақтда пайдо бўлишидан ҳайратда қолган.
Уруш тугаганда Уотсон-Ватт жамоасига катта миқдордаги пул мукофоти берилади. Кейин радар ихтирочиси Канадага кўчиб ўтади ва у ерда муҳандислик компаниясига асос солади.
Пенсияга чиққач, Шотландиядаги Питлохри кичик курорт шаҳарчасига жойлашади ва у ерда 1973 йилда 81 ёшида вафот этади.
Дарвоқе, 1956 йилда Канадада бўлган вақти Уотсон-Ваттни махсус радар қурилмасида тезликни ошираётганини ёзиб олган полиция ходими тўхтатади. Хабарларга кўра, жаримага тортилган олим "Агар улар (радар) билан нима қилишларини билганимда эди, уни ҳеч қачон ихтиро қилмаган бўлардим!", деб хитоб қилган экан (https://grozny.tv/index.php/news/day-in-history/25375). 90 йил олдин биринчи радар синови ўтказилган
Инглизча “Радар” атамаси биринчи марта 1941 йилда қисқартма сифатида пайдо бўлган ва кейинчалик мустақил сўзга айланган.
Уни яратган олим радар орқали жаримага тортилганида, бундай бўлишини билганимда уни ихтиро қилмасдим, деган экан...
Аслида махсус тизим саналган бу қурилма дастлаб ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган. Тизимни Роберт Уотсон-Ватт 1935 йил 26 февральда денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги нишонларни, шунингдек, уларнинг масофаси, тезлиги ва геометрик параметрларини аниқлаш учун синаб кўрган.
Ўша вақтда Европада янги кенг кўламли уруш хавфи ортиб бораётгани сабабли, радар устида ишлар тезлашди. 1937 йилга келиб, Англиянинг жанубий қирғоғида учта радар станцияси қурилган.
Иккинчи жаҳон уруши бошланишига келиб эса бундай қурилмаларнинг 19 таси ишлай бошлаган. Роберт Уотсон-Ваттнинг жамоаси барча радарларини ягона тизимга улаган ва сигнални кучайтириш орқали немис самолётларини аниқлаган. Натижада немис учувчилари Британия қирувчи самолётларининг ҳар доим керакли жойда ва керакли вақтда пайдо бўлишидан ҳайратда қолган.
Уруш тугаганда Уотсон-Ватт жамоасига катта миқдордаги пул мукофоти берилади. Кейин радар ихтирочиси Канадага кўчиб ўтади ва у ерда муҳандислик компаниясига асос солади.
Пенсияга чиққач, Шотландиядаги Питлохри кичик курорт шаҳарчасига жойлашади ва у ерда 1973 йилда 81 ёшида вафот этади.
Дарвоқе, 1956 йилда Канадада бўлган вақти Уотсон-Ваттни махсус радар қурилмасида тезликни ошираётганини ёзиб олган полиция ходими тўхтатади. Хабарларга кўра, жаримага тортилган олим "Агар улар (радар) билан нима қилишларини билганимда эди, уни ҳеч қачон ихтиро қилмаган бўлардим!", деб хитоб қилган экан.