Абдолнинг эфталитлар ва оқ хунларга қандай алоқаси бор?

Абдол – Каттақўрғон туманидаги қишлоқ.

«Ўзбекистон жой номларининг изоҳли луғати» (Тошкент, 2022 йил)да ёзилишича, Абдол халқи номи билан боғлиқ топоним.
Абдаллар тарихий манбаларда эфталит номи билан машҳур бўлган халқ вакиллари бўлиб, уларнинг номи билан боғлиқ топонимлар мамлакатимизнинг кўпгина ҳудудларида учрайди.
Топонимшунос А.Туробовнинг қайд қилишича, абдал қабиласи қадимги Волгабўйи ва Орол денгизи атрофларида яшаган массагетлар авлоди бўлган эфталитлар ёки оқ хунлар, ҳайталлар авлодидир.
Ҳайтал сўзи Бухоро лаҳжасида полвон, жасур одам деган маънони ифодалайди. Фориш туманида Қораабдал, Ургутда Хўжаабдал, Оқдарёда Абдал каби ушбу этноним билан боғлиқ номлар учрайди.