Абдулазиз Комилов: "Ўзбекистон ташқи сиёсатида Янги Марказий Осиё"
Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловнинг "Ўзбекистон ташқи сиёсатида ЯНГИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ" номли мақоласи эълон қилинди.
Унда эътироф этилишича, туб ўзгаришларга, тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этишга, қўшнилар билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйишда эскирган ёндашувлардан батамом воз кечишга бўлган ижтимоий талабни чуқур ҳис қилган етакчи – Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев бўлди.
Ўзбекистон раҳбари янги яхлит Ташқи сиёсат доктринасини шакллантирди. Унда халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб муаммолари, замонавий таҳдид ва хатарлар, янги дунё тартиботини шакллантириш ва бошқа масалаларга нисбатан Ўзбекистоннинг қарашлари ва ёндашувлари белгиланган.
Доктринада дунёнинг ривожланган давлатлари билан тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат, ишонч ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш асосида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган. Осиё, Европа, Америка ва Африканинг етакчи давлатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар билан изчил сиёсий мулоқотни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ушбу Доктринада Ўзбекистон Президенти томонидан Марказий Осиё минтақаси Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг асосий устувор йўналиши этиб белгиланган."Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги"га эришиш энг муҳим мақсад қилиб қўйилди.
Жумладан комилов ўзи чиқишида Бугунги кунда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги чегараларни ҳақли равишда дўстлик ва яхши қўшничилик кўприги, деб аташ мумкинлигини эслатади: "2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ички ҳужжат – фуқаро ID-картасини тақдим этган ҳолда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини кесиб ўтиш тартиби амал қилаётгани бунинг тасдиғидир. Худди шундай лойиҳа Қозоғистон томони билан ҳам муҳокама қилинмоқда".
❗️ "Ўзбекистон объектив равишда Марказий Осиёнинг келажаги учун алоҳида масъулиятни ўз зиммасига олган. Бу омил биз минтақанинг барча мамлакатлари билан умумий чегараларга эга эканлигимиз билан изоҳланади. Мамлакатимизда Марказий Осиё аҳолисининг ярмидан кўпи, минтақадаги барча халқларнинг йирик жамоалари яшайди. Ўзбекистон тараққиётининг деярли барча ҳаётий муҳим масалалари – сувдан тортиб, транспорт йўлаклари, минтақавий хавфсизлик ва савдо-сотиққачачегарадош давлатлар билан яхши қўшничилик ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган муносабатларга боғлиқ", — дейилади мақолада.