Абдулла Арипов бугун Тожикистон бош вазири билан учрашади
- 03.04.2019 11:37
- 75
- Ўзбекистон
Бугун, 2019 йил 3 апрель куни Термиз шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси бош вазири Қоҳир Расулзода учрашадилар. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда икки мамлакат Ҳукумати делегациялари томонидан Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши давомида эришилган келишувларнинг амалий натижалари сарҳисоб қилинади.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!