Япония собиқ бош вазири Абэнинг қотили ақли расо деб топилди: У қасддан бош вазирни ўлдирган
2022 йил июль ойида Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг ўлдирилиши нафақат унинг ватани, балки бутун жаҳон ҳамжамиятини чуқур ларзага солди. Абэнинг дафн маросимига юзлаб юқори мартабали хорижий меҳмонлар йиғилганди.
Собиқ бош вазир Синдзо Абэни отиб ўлдирган япониялик ишсиз Тэцуя Ямагами мажбурий психиатрик текширувдан сўнг, қотиллик пайтида ҳуши жойида - ақли расо бўлган деб топилди, деб ёзади “ТАСС” TBS телеканали эфирига таяниб.
Манбаларга кўра, қотил ёпиқ тиббий муассасадан Нара шаҳар полицияси қамоқхонасига ўтказилган. 13 январь куни унга нисбатан қотиллик ва ноқонуний қурол сақлаш айби қўйилиши кутилмоқда.
Япониянинг собиқ бош вазири Абэ 8 июль куни Нера шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида содир этилган суиқасддан сўнг касалхонада вафот этган эди.
Япониянинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларининг собиқ денгизчиси Ямагами сиёсатчига орқадан келиб, уни ов милтиғидан отган. Суриштирув чоғида у Абэ оиласига жиддий молиявий муаммоларни келтириб чиқарган "бир гуруҳ одамлар" билан боғлиқлигини тушунтирган.
Кейинчалик қотил Абэнинг Корея тоталитар сектаси – "Бирлаштириш черкови" билан алоқалари уни бу шафқатсиз жиноятга ундаганини тан олди. Аввалига унинг гапи сафсатага ўхшаган, аммо унинг гаплари тез орада ҳукмрон Либерал-демократик партиядаги ички тергов томонидан тасдиқланган - нафақат Абэ, балки депутатларнинг камида ярми мазҳабчилар билан алоқадор бўлиб чиқади.
"Январь ойи бошида икки ой ичида тўртинчи вазир шубҳали мазҳаб билан алоқалари учун истеъфога чиққан ва Абэ қотилига қарши суд жараёни қотган нуқтасидан силжий бошлаган кўринади" дейилади «Лента.ру» мақоласида.