Абитуриент танлаган йўналишини ўзгартироладими?

– Самарқанд давлат университетининг психология (фаолият турлари бўйича) йўналишига рўйхатдан ўтдим. Бироқ фикрим ўзгарди ва маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш йўналишида таҳсил олмоқчиман. Шунинг иложи борми ва бунинг учун мен яна 101 минг 635 сўм миқдорида қайта тўлов қилмайманми?

Ф.ҲАЙДАРОВ, Оқдарё тумани.

– Абитуриент ўзи танлаган таълим йўналишини ўзгартирмоқчи бўлса, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш тугагунича олий таълим муассасаларида ташкил этилган рўйхатдан ўтиш манзилларига ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари керак бўлади. Шунда абитуриет қайта рўйхатдан ўтказилади ва ундан ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.

Носир ЭШОНҚУЛОВ, Давлат тест марказининг Самарқанд вилоят бўлими раҳбари.