Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин

Жорий йилда абитуриентлар 5 тагача олий таълим муассасига ҳужжат топшириши мумкин бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.