Адлия вазирлиги: Активларни қайтаришда Гулнора Каримованинг роли умуман йўқ
Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора Каримова иши юзасидан изоҳ берди.
2019 йилда халқаро тузилмалар ва фуқаролардан Г.Каримовага нисбатан олдин олиб борилган тергов ҳаракатлари билан қамраб олинмаган жиноятлар ҳақида хабарлар келиб тушди. Бу эса янгидан очилган ҳолатлар бўйича янги жиноят иши очилишига асос бўлди.
Тергов Г.Каримова ўзига яқин шахслардан иборат бир нечта уюшган жиноий гуруҳ тузиб, жиноий уюшмага раҳбарлик қилганлиги, республиканинг саноат корхоналарида фаолият юритиб, унга жиноий йўл билан орттирилган даромаддан улуш бериб турган яна бир уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, жиноий иш материалларига кўра, Г.Каримова фуқароларга ва турли компаниялар эгаларига босим ўтказиш ва қўрқитиш йўли билан ўзларининг мулкларини унга қарашли компанияларга қайта расмийлаштириб беришга мажбурлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 18 март куни Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Суд ҳукми билан Гулнора Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.