Гулнора Каримованинг Швейцариядан бошқа давлатларда ҳам жиноий активлари борлиги аниқланди

Франция, Буюк Британия, Бельгия, Латвия ва Россияда Гулнора Каримова ва у бошчилигидаги уюшган гуруҳга тегишли миллионлаб маблағлари борлиги маълум қилинди. Уларнинг маълум бир қисми Ўзбекистонга қайтарилган.

Қолган активларни қайтариш бўйича мазкур давлатларда иш олиб борилмоқда. Жиноий активларнинг умумий қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

Қайд этилишича, ўз навбатида ҳозирги кунга келиб, мазкур пуллар 14,3 трлн сўмни ташкил этиб, уларни ҳисобига 1400 тадан ортиқ мактаблар қўрса бўлади, дейилади Адлия вазирлиги хабарида.