Афғонистон: меҳнат ҳақи ўрнига озиқ-овқат
Толибон ҳукумати Афғонистонда очлик билан курашиш дастурини ишга тушириб, минглаб одамларга ишчи кучи эвазига озиқ-овқат таклиф қилди.
Бундай тизим мамлакатнинг йирик шаҳарларида жорий этилади ва биргина пойтахт - Кобулнинг ўзида 40 минг киши иш билан таъминланади.
Афғонистон қашшоқлик, қурғоқчилик, электр энергияси етишмаслигидан азият чекмоқда, мамлакатнинг иқтисодий тизими амалда қулади, олдинда эса қаҳратон қиш кутмоқда.
"Қашшоқлик ва очарчиликнинг сабаблари кўп. Биринчиси - бутун дунёга таъсир кўрсатган COVID-19. Иккинчиси - Афғонистон ва минтақадаги қурғоқчилик. Учинчиси - Афғонистонга глобал ёрдамнинг тўхтатилиши ва мамлакат капиталининг халқаро банклар томонидан музлатилиши ”, дейди Қишлоқ хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Абдул Раҳмон Рашед.
Вазиятга "Қизил ярим ой" жамияти оро кирди. У Афғонистон шимолидаги қочқинлар лагерларига ёрдам кўрсатмоқда. Хусусан, ташкилот 500 та ноиложликдан ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган оилаларга ғамхўрлик қилмоқда.