Афғонистон шимолий-ғарбида юз берган портлаш оқибатида 3 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди
- 19.07.2020 08:10
- 70
- Хориж
Афғонистон шимолий-ғарбининг Бадгис вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида уч нафар тинч аҳоли (бири ёш бола) ҳалок бўлди. Бу ҳақда 18 июль куни РИА Новости хабар берди.
Аб-Қамари тумани раҳбари Худай Тайябнинг сўзларига кўра, воқеа Калайи-Нав шаҳри ва Аб-Қамари туманлари оралиғида содир бўлган.
“Мина Толибонлар (Ўзбекистонда тақиқланган) томонидан хавфсизлик хизмати ходимларига ҳужум қилиш мақсадида ўрнатилган. Ёш бола, аёл киши ва эркак киши мотоциклда бўлишган. Учаласи ҳам воқеа жойида вафот этишди”, деб таъкидлади Тайяб.
“Толибон” террорчилик ташкилоти аъзолари бўлиб ўтган ҳодисага ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.