Афғонистонда ёқилғи ташувчи машина ёниши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Парван провинциясидаги Саланг баланд тоғ довонида рўй берган бахтсиз ҳодиса ҳақида ҳудуд полиция бошқармаси матбуот котиби Камран Зайд маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ёқилғи ташувчи автомашинадан аланга кўмир ташувчи иккита машинага ўтиб, 12 та машина ёниб кетишига олиб келган.

Бағлондан Қобулга йўл олган автоцистерна туннелга етганида ёна бошлаган.

Саланг туннели денгиз сатҳидан 3,2 минг метрдан юқори баландликда, худди шу номдаги довон ҳудуди - Ҳиндикуш тоғларида жойлашган. Москва метро қурувчилари томонидан 1958-1964 йилларда қурилган туннел Қобулни Афғонистоннинг шимолий вилоятлари билан боғлайдиган ягона магистрал ҳисобланади.