Агар Қуёш ғойиб бўлиб қолса, нима бўлади?
Тасаввур қилинг-а, илмий фантастик фильмларида бўлганидек, Қуёш бирдан ғойиб бўлса. Аста-секин сўниб-сўнмасдан, худди биров бир чертиш билан ўчириб қўйгандек чақмоқ тезлигида, йўқ бўлиб қолса, нима бўлади?..
Ажабланарлиси, замонавий илм-фан буни тахмин қилиш имконини берди!
Агар қуёш ғойиб бўлса
...Бу ҳақда биз 8 дақиқадан сўнг билиб оламиз. Аслида Қуёш нури ёруғлик тезлигида Ерга 499 сонияда етиб келади. 8 дақиқадан сўнг ҳеч қандай ғира-шираликсиз, бирдан Ердаги ёруғлик йўқолади, у худди лампочка каби ўчади.
24 соатдан кейин Ер юзаси ҳарорати +5...+7° даражагача пасаяди, электр ва сув таъминотида узилишлар бошланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўсимликларнинг баъзи турлари қуёшсиз кун давомида ҳалок бўла бошлайди, бу тафовутни фақат баъзи денгиз аҳолиси сезмайди.
Ёруғлик билан бирга қуёш тортишиш кучи ҳам йўқолади. Ер қуёш тортишиш кучидан “ажралади” ва мустақил “сайрга чиқиб” космосга учиб кетади. Унинг ҳаракат тезлиги умуман ўзгармайди (бу тахминан 107 200 км/соат), Ер бўлакларга бўлинмайди, шунчаки орбита бўйлаб эмас, балки чексиз космосда текис чизиқда учиб кетади.
Бир ойдан сўнг...
Қуёш “ғойиб бўлган”идан кейинги биринчи ҳафтада сайёрадаги ҳарорат Цельсий бўйича -20 даражага тушади. Ўсимликлар ва ҳайвонлар оммавий тарзда нобуд бўла бошлайди. Озиқ-овқат занжири бузилади ва бу даврда фақат ўлаксалар бир муддат омон қолиши мумкин. Бироқ тез орада улар ҳам ҳалок бўлади.
Хуршидсиз бир йил
Ҳарорат 73 даража совуққа тушади. У Цельсий бўйича 240 даражага етгунча пасайишда давом этади. Микроорганизмлар омон қолиши орқали Ердаги ҳаётнинг мавжудлиги расмий равишда сақланиб қолади. Агар сайёрамиз космосда айланиб юриб, тизимдаги бошқа учиб юрган ҳеч қандай жисмлар билан тўқнашмаса, эҳтимол, у ўз йўлида ердаги ҳаёт учун янги даврни бошлаб берадиган бошқа бир юлдузни учратиши мумкин.
Биз ўйлаганимиздан ҳам кўпроқ Қуёшга тобемиз
Одамлар турли шароитларга мослашиб кета олиши бор гап. Лекин Қуёш сўнишига дош бера олса бўлармикан? Эволюция давомида одамлар бошқа ёруғлик манбаларини яратишни ўрганган, лекин улар ҳам узоққа кетмайди; инсоният совуққа, табиий озиқ-овқат тақчиллиги, ҳаводаги кислород етишмаслиги ва бошқа сайёралар билан тўқнашув эҳтимолига дуч келади. Энг ёмони - ваҳима ва ресурслар учун кураш. Қуёш ғойиб бўлгандан кейин Ернинг тақдири қандай кечишини таҳлил қилиб, юлдузимиз ҳаётимизнинг ҳар сониясига қандай таъсир кўрсатишини англай олишимиз ва қадрлашимиз лозим.
Баҳора тайёрлади.