Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси қаерда паст?

2019 йилнинг 11 ойлик ҳисоб-китобларига кўра, чакана савдо айланмаси вилоят бўйича аҳоли жон бошига 3 133,4 минг сўмни ташкил қилди. Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмасининг ўсиши асосан Каттақўрғон шаҳри (7 964,6 минг сўм), Самарқанд шаҳри (5 942,3 минг сўм) ва Булунғур тумани (3 686,7 минг сўм) ҳиссасига тўғри келди.
Шунингдек, аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси бўйича энг паст кўрсаткич Оқдарё (1 738 минг сўм), Тойлоқ (1 785,6 минг сўм) ва Пайариқ (1 898,3 минг сўм) туманларида қайд этилди.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.