Аҳоли тадбиркорликка жалб этилмоқда

2. Йил дастури бўйича ҳудудда қандай ишларни амалга ошириш режалаштирилган? Бунда сизнинг иштирокингиз борми? 
3. Йил бошидан бу±н неча марта депутатлик сўрови уюштирдингиз? Депутатлик гуруҳи ±ки доимий комиссияга қандай таклифлар билан чиқдингиз? 
Мен сайланган 48-Дўстлик сайлов округи ҳудудида Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида белгиланган вазифалар ва маҳаллий дастурлар асосида бир нечта янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурига кўра, 10 дан ортиқ савдо шохобчаси, 15 оилавий тадбиркорлик субъекти ташкил этилиши режалаштирилган. Натижада 100 дан зиёд иш ўрни яратилади. 
Жорий йилда сайловчилар билан икки марта учрашув ўтказдим. Учрашувларда йил дастурида кўзда тутилган масалалар, аҳоли ижтимоий-иқтисодий турмушига оид муаммолар, ташаббус ва таклифларни муҳокама қилдик. Мулоқотда мамлакатимиз Президенти томонидан кўп бор таъкидланган оилавий тадбиркорликни ривожлантириш эвазига оилалар даромадининг ошишига эришиш таклифлари соҳа мутахассислари билан биргаликда тушунтирилди. Маҳаллалардаги фаоллар билан томорқадан унумли фойдаланиш ҳисобига аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаб олдик.
Сектор раҳбари ва ишчи гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда сайлов округи ҳудудидаги аҳоли хонадонларига бордик. Кам таъминланган ва бандлиги таъминланмаган фуқаролар билан суҳбатлар ташкил этилди. Ўтказилган учрашувларда ўн бешдан ортиқ муаммони ҳал этиш юзасидан вазифаларни белгилаб олдим. Уларнинг маълум бир фоизи бандлик масаласи, яна бир қисми коммунал хизматлар соҳасидаги айрим камчиликлар хусусидадир. 
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди идора ва ташкилотларга 4 та депутатлик сўрови уюштирдим. 

Зебинисо ШОДИЕВА,
48-Дўстлик сайлов округидан
вилоят Кенгаши депутати.