Аи-92 маркали бензин нархи яна арзонлашди
- 13.05.2020 16:55
- 319
- Ўзбекистон

“Ўзбекнефтгаз» АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйганлиги ҳақида аввал хабар берилган эди.
2020 йилнинг 26 март кунидан эътиборан Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилганди. 29 апрелдан эса бу маҳсулотнинг нархи 5.500 сўм деб белгиланди.
15 май кунидан бошлаб Аи-92 маркази бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди ва 5000 сўм қилиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Аи-80 маркали бензин “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида 4000 сўмдан сотилмоқда.
АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар тайёрми?
- Бугун, 18:02
- Таълим
СамИСИ да ёшларга эътибор қандай?
- Бугун, 17:55
- Жамият
Сув минораси таъмирланмоқда
- Бугун, 17:30
- Самарқанд
Маънавиятсиз жамият – суст жамиятдир
- Бугун, 11:50
- Жамият