"Ал Жазера" телеканали Самарқанд ҳақида фильм яратади

"Ал Жазера"нинг ушбу ташрифи Ўзбекистоннинг халқаро ахборот маконидаги мавқеини ошириш, туризм салоҳиятини намоён этиш ҳамда маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамдир.

Шу жиҳатдан телеканал вакиллари Самарқанд шаҳрининг бой маданий мероси, замонавий инфратузилмаси ва туризм соҳасидаги ютуқлари билан яқиндан танишди.
Телеканал журналистлари, аввало, Регистон майдони, Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуаси, Ҳазрати Хизр масжиди ҳамда бошқа тарихий обидаларни зиёрат қилди. Улар бу обидалар ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаш режасида эканликларини билдириб, Самарқанднинг нафақат мусулмон дунёсидаги, балки жаҳон цивилизациясидаги ўрнини алоҳида эътироф этди.