Алимент тўловчи гаров шартномаси тузган бўлса, хорижга чиқишга оид чеклови олиб ташланади
- 14.11.2021 15:22
- 337
- Қонун ва ҳужжатлар
⏳ Давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.
✅ Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса, хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.
Алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак.
Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.
Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.
💰 Гаров қиймати БҲМнинг 250 бараваридан (67 миллион 500 минг сўм) кам бўлмаслиги лозим.
💰 Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.
Теглар:
алимент