Самарқандда қарздор ота уч фарзанди учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди
Фуқаролик ишлари бўйича Cамарқанд шаҳар судининг 2012 йил 18 декабрдаги қарздор Х.А.дан даъвогар Г.А.нинг фойдасига уч фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги даромадининг иккидан бир ярми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида аниқланишича, қарздор Х.А. умуман алимент пулларини тўламай келганлиги сабабли умумий қарздорлиги 106 миллион 392 минг сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан бошқарманинг суриштирув бўлими томонидан Х.А.га нисбатан Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суриштирув ҳаракатлари давомида қарздор томонидан 106 миллион 392 минг сўм пул тўлиқ ундириб берилди.
Шундан сўнг, Х.А. ўзига тегишли бўлган ҳовлини фарзандларининг келажагини ўйлаб, ундирувчи Г.А.га расмийлаштириб беришни лозим топди. Ундирувчи эса алимент пулларидан тўлиқ воз кечди. Мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланди.
Улуғбек Юлдашев,
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта суриштирувчиси.