Самарқандлик фуқаро алимент тўловлари можаросидан ярашиб қутулди

Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг суд буйруғи билан Самарқанд туманида яшовчи М.Ўриновга Н.Жўрақулова билан ўртасидаги бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини юклаган эди.

Жорий карантин вақти ота ва она ўзаро муносабатлари ҳақида ўйлаб кўришлари учун етарли муддат бўлди. Улар билан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида ўзаро яраштирилди.

МИБ туман бўлимига таклиф этилган қарздор М.Ўринов ва ундирувчи Н.Жўрақуловалар билан тушунтириш ишлари натижасига кўра, уларнинг оиласи ҳеч қандай алимент тўловисиз қайта тикланиб, бутун оила сифатида уйига кузатилди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлими.