Алмаштирилмаган ёстиқжилд бактериялар манбаи экани аниқланди

Ҳафта мобайнида ёстиқлар жилдида ҳожатхона ўриндиқ тўшамасига қараганда 17 000 марта кўпроқ бактериялар тўпланар экан.

Тадқиқотчилар ювилмаган матолардан намуналар олдилар ва микроорганизмлар кўпайишини кузатдилар. Синовлар пахта ва ипак матоларда тер, сўлак, ўлик тери ҳужайралари туфайли замбуруғлар ва микробларга тўла эканини кўрсатган.

Ҳафта давомида бир ёстиқда ухлаш аллергия, турли инфекциялар ва яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин.

Статистикага кўра, одам ёстиқ жилдини ҳар 24 кунда ўзгартиради, дерматологлар эса ёстиқжилдларни ҳафтасига камида икки марта алмаштиришни маслаҳат беришади.