Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган яна бир фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда, фуқаро А.А фуқаро М.А.ни 14 000 АҚШ доллари эвазига "Самарқанд-Истамбул-Мадрид-Никарагуа" йўналиши билан Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.