Америкада дунёда биринчи марта бутун кўз трансплантацияси амалга оширилди: Операцияда 140 та шифокор иштирок этди
Бу ҳақда Нью-Йоркнинг Лангоне университети сайтида эълон қилинди.
"Университет жарроҳлар жамоаси иш пайтида юқори кучланишли электр токидан жароҳат олган 46 ёшли шахсга дунёда биринчи бўлиб тўлиқ кўз ва юзнинг қисман трансплантациясини амалга оширди", — дейилади хабарда.
140 дан ортиқ жарроҳ, ҳамшира ва фелдшер 27 май куни соат 21:00 атрофида операцияни амалга оширган эди. Трансплантация қилинган кўз бу вақт ичида "ажойиб саломатлик белгиларини" кўрсатди, аммо бемор кўра оладими ёки йўқми ҳали номаълум. Шунингдек, эркак чап қўли, ёноғи, ияги, бутун бурни, лаблари ва олд тишларининг бир қисмини йўқотган.
Матбуот хабарига кўра, бу ягона муваффақиятли комбинацияланган трансплантация ҳисобланади.