Ана, холос!: Украина тезак (казяк) ёқишга ўтмоқчи
Украинада яқин келажакда ижтимоий объектлар оммавий равишда ёпилади, аҳоли эса казяк (таппи, тезак) билан иситишга ўтади. Бундай огоҳлантириш билан Олий Рада депутати Михаил Волцнец «Наш» телеканали эфирида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, бу энергия ресурслари етишмаслиги туфайли содир бўляпти.
«Одамларни ҳеч бўлмаганда қишлоқларда казяк териб қуритиш ҳақида огоҳлантиришимиз керак. Чунки ҳар бир киши ҳукуматга эмас, балки фақат ўзига ишониши керак».
Бу йил Украинада биринчи марта иссиқлик ва иссиқ сув учун тарифлар марказий эмас, балки маҳаллий ҳукумат томонидан белгиланади. Аввалроқ бир қанча шаҳар мэрлари газ нархи кўтарилиши уларни ушбу хизмат тарифини оширишга мажбур этиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Аввалроқ, Хмельницкий, Одесса, Карпаторти, Львов ва Ивано-Франков вилоятлари ҳукумати бюджет муассасаларида газ тақчиллиги сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.
Украинадаги, шунингдек, кўмир таъминоти ҳам танг аҳволда. "Укрэнерго" компаниясининг маълумотига кўра, омборларда ушбу хом ашё зарур бўлганидан 3,9 баравар кам.
Украина мухолифат “Батькившчина” партияси раҳбари Юлия Тимошенко ҳам Украинада кенг кўламли энергетика инқирози авж олаётгани ҳақида огоҳлантирди ва мамлакатда энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилиши зарурлигини билдирди.