Анъанавий бозорлардан қачон воз кечамиз?

Президентимизнинг 2024 йил 29 ноябрда “Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, вазифалар белигиланди.

Унга кўра, 2025 йилда 1,8 миллиард долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар жалб қилиш орқали 129 та ҳудудий инвестицион лойиҳани амалга ошириш ҳамда 850 миллион долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш белгиланган.

Вилоятнинг Нуробод туманида 482,7 гектар, Каттақўрғон туманида 373,8 гектар, Пахтачи туманида 291,5 гектар бўш турган ер майдонига жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган 129 та инвестиция лойиҳаси ҳудуддан келиб чиққан ҳолда жойлаштирилади.

Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси, Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда анъанавий бозорлар ўрнига Европанинг юқори қийматли Германия, Франция, Италия, Буюк Британия каби давлатларига GSP+ имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда экспорт ҳажмларини ошириш белгиланди. Шунингдек, халқаро кўргазма ва ярмаркаларда экспортчи корхоналар иштирокини таъминлаш вазифаси юкланди.