Антарктидадаги махфий база

Тарихий китоб ва расмий тахминларда Антарктида 1820 йилда Ф.Беллинсгаузен ва М.Лазерев бошлиқ рус экспедицияси томонидан очилгани ёзилган. Аммо немис архивчилари аниқлаган қадимий харитага кўра, Антарктида ундан анча илгари маълум бўлган.

Бу 1513 йилда турк адмирали Пир Рейс томонидан тузилган харитада яққол акс этган (У 1929 йилда Берлин архивларидан бирида аниқланган). Кейинчалик 1737 йилда француз географи Флипп Буаше томонидан 1532 йилда тузилган бошқа яна бир харита аниқланган. Бу хариталарда ҳали муз билан қопланмаган Антарктида ҳайратли даражада аниқ тасвирланган.

Хўш, россияликлар кашфиётигача бир неча аср олдин яшаган одамлар қўлига Антарктида ҳақида малумотлар қаердан пайдо бўлган?

Рейс ва Буашининг ўз ёзувларида якдиллик билан таъкидлашларича, харита тузилишида қадимги юнон асл нусхаларидан фойдаланилган. Бундан келиб чиқадики, қадимги юнонлар ўз кемаларида Антарктидага борган ёки қандайдир юксак ривожланган цивилизациядан харита материалларини олишган. Албатта, бу ҳали сайёрамиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборган глобал иқлим - Антарктидани муз қоплашидан аввал бўлган.

…Қадимги герман тарихи ва аждодлар тарихини ўрганиш бўйича “Аненербе” немис жамияти ўз эътиборини Антарктидага қаратди. “Аненербе” Генрих Гиммер томонидан ташкил қилинган бўлиб, унинг олдига илмий тадқиқотлар қаторида инсон организми тузилиши билан боғлиқ махфий имкониятларни очиш вазифаси қўйилган эди. Нацист олимлари учун афсонага кўра улкан денгиз кемалари, ақлбовар қилмас тезликда ҳаракатланувчи учувчи аппаратлар яратишга ёрдам берган атлантлар технологияси алоҳида қизиқиш уйғотганди. “Аненербе” сайёра қутбида Ер остига кириладиган улкан йўлак борлигини тахмин қиларди. Айнан ана шу тахмин ХХ асрнинг 30-йилларида фашистларни муз билан қопланган Ер шарининг олис ҳудуди қизиқтириб қўйганди. Гитлер кўрсатмаси билан 1938-1939 йилларда икки антарктик экпедиция ташкил этилди.

Учувчилар улкан ҳудудни нафақат тадқиқ қилдилар, балки Антарктида учинчи рейхга тегишли эканлигини мустаҳкамлаш учун музликка свастикалар ташлашди. Экспедиция раҳбарлари шахсан Фюрерга бундан кейин Антарктида рейхга тегишли эканлигини маълум қилдилар. Мавжуд фаразларга кўра, 1940 йилдан бошлаб Антарктидада “База 211” код номи билан объект яратилиб, ўта махфий ишлар олиб борилган. Маълумотларга ишонадиган бўлсак, машҳур олим В.Шумнинг электродинамик машиналари нафақат ўз атрофида, балки ҳавода вақтдан тез айланган. "Учар дисклар" устида бошқа яна бир немис олими В.Шаубергер иш олиб борган. Ер ости авиация заводида тайёрланган шундай дисклар - ликопчалар айланаси 26 метр бўлиб, соатига 6 минг километр тезликда 50 соат вақт давомида уча олган. Тўққиз кишидан иборат экипаж шу тариқа фазода парвоз қилган.

Совет махсус хизмат ходимлари уруш сўнгида Берлин архивида Гитлернинг машҳур диверсант арзандаси Отто Скорсен 1943 йил бошларида "учувчи дисклар" ва учувчи бошқарадиган ракеталарни бошқариш учун отряд тузиш ҳақида Фюрердан буйруқ олганини тасдиқловчи хужжатларни топади. Нуфузли экспертларнинг таъкидлашларича, 1942 йилда немислар концлагерлардан минглаб тутқинларни сувости кемасида Антарктидадаги “Янги Шваби” деб аталган махфий базага олиб келган. Шунингдек, кемаларда кўзга кўринган олимлар, ҳарбийлар, сиёсатчилар оиласи билан келишган.

1946 йилда АҚШ бутун дунёни келажакда олий ирқ масканига айлантиришни мақсад қилган нацистларни Антарктидадаги “Янги Шваби” базасини таг-томири билан йўқ қилишга буйруқ берди. Авианосецлар ва кема эскадралари Антарктидага йўл олди. Аммо... уларни учувчи дисклар ва ғалати атмосфера ҳодисалари қарши олди. Самолётлар, кемалар, шахсий таркибда жиддий талафот кўрган америкаликлар операцияни тўхтатиб, саросимада орқага қайтишди. Экспертларнинг фикрича, Антарктида немис базаси ҳозир ҳам ишлаб турибди. Бунга Жанубий қутбда НУЖлар кузатилаётгани мисолдир. Бу ҳақда аниқ маълумотларни фақат келажак экспедициялар бериши мумкин.

Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.