АҚШ Конгресси Туркияга янги иқтисодий санкция киритиш билан пўписа қилмоқда

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси кеча, 10 июнь куни "Агар расмий Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета қурилмаларини сотиб олишдан воз кечмаса, унга қарши янги иқтисодий санкциялар қўллаш" ҳақидаги таклифини бир овоздан қўллаб қувватлади.

Когресснинг янги санкциялари тавсия кўринишида бўлади ва бир томондан Туркия уларни мажбурий бажариши шарт эмас. Аммо, агар Туркияга қарши янги санкциялар қўлланилса, Туркия иқтисодиётига унинг таъсири сезиларли бўлиши мумкин.

Конгресс қабул қилган ҳужжатда Туркия Россия С-400 зенит ракета мажмуаларини сотиб олса бу иш АҚШ-Туркия муносабатларига путур етиши ва бунинг оқибатида икки давлат ўртасидаги муносабатлар совуқлашиши, шунингдек Туркиянинг ушбу иши НАТОнинг ҳам келгуси режаларига акс таъсир этиши эҳтимоли ҳақида ҳам ёзилган.