Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ: вандаллар қулликни бекор қилган президент Линколн ҳайкалини бўяб ташлашди. 160 йил олдин нима рўй берганди?

Чикагонинг Эджуотере ҳудудидаги ёш Авраам Линколннинг ҳайкали қизил бўёқ билан қопланди. Шунингдек, қулликни бекор қилган АҚШнинг 16-президентини ҳиндулар геноцидида айбловчи ёзувлар қолдиришган. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Маҳаллий аҳоли Линколн ҳайкали қизил бўёқ билан сепилганини, шунингдек, "мустамлакачи" ва "Ерни қайтар" деган сўзларни топди. Бундан ташқари, вандаллар 1862 йилги АҚШ-Сиу урушидан кейин Линколн буйруғи билан 38 Дакота Сиу қабиласи аъзосини қатл этишига  ишора қилиб, "Дакота 38" деб ёзишган.

Ҳайкал 2020 йилги норозилик намойишлари ортидан тузилган комиссия томонидан кўриб чиқилган шаҳардаги кўплаб иншоотлардан бири эди. Комиссиянинг мақсади ёдгорликларни дискриминация учун текшириш эди.

Илгари Чикагода шундай комиссия натижасида Кристофер Колумб ҳайкали олиб ташланган.

Қўшма Штатларда қонуний қулликка барҳам бериш билан машҳур бўлган Линколн  Сиуларга қарши урушдаги роли учун танқид қилинган.

АҚШ ва Шарқий Дакота штатидаги фуқаролар уруши даврида бир қанча ҳинд тўдаси ўртасидаги қуролли тўқнашувда тўрт нафар ёш ҳиндулар беш америкалик кўчманчига ҳужум қилиб, ўлдиргандан кейин олти ҳафта давом этган.

Уруш натижасида ўшанда 358 кўчманчи, 77 америкалик аскар ва 29 милиция аъзоси ҳалок бўлган. Ҳинд қурбонлари сони номаълум, аммо Линколн қўлга олинган 498 кишидан 303 тасининг жазосини ўзгартирган ва 38 маҳаллий фуқаронинг қатл этилишини маъқуллаган.