АҚШда авж олган ёнғин тутунлари Европагача етиб борди
- 18.09.2020 09:10
- 129
- Хориж
АҚШнинг ғарбий соҳилида авж олган ўрмон ёнғинларининг тутуни Америка қитъаси ва Атлантик океанини кечиб ўтиб, Европанинг шимолий қисмига етиб борди. Бу ҳақда атмосферани кузатиш “Коперник” Европа дастури (CAMS) мутахассислари берган хабарга таянган ҳолда CNN маълум қилди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, табиий офат марказидан 5 минг километр узоқликда ҳам қалин тутун қуюнини кўриш мумкин. Уларнинг фикрига кўра, тутун Европа мамлакатларига келишда давом этади.
“Ёнғинлар кўлами ва кучи сўнгги 18 йиллик кузатувларимиздагига нисбатан жудаям юқори даражада. Олдинги йиллардаги кўрсаткичларга нисбатан бу галги ёнғинлар ўн баробар, ҳатто юз баробар кучли”, деб маълум қилди CAMS мутахассисларидан бири Марк Паррингтон.
17 сентябрь ҳолатига кўра, АҚШнинг 11 штатида 87 та фаол ўрмон ёнғинлари қайд этилган. Калифорния ва Орегонада ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.