АҚШда номаълум шахс гавжум кўчада одамларга ўт очди, қурбонлар бор
- 04.04.2022 12:19
- 58
- Хориж

Калифорния штати маркази Сакраментода содир бўлган отишмада олти киши ҳалок бўлди, ўн киши яраланди. Воқеа содир бўлган ҳудуд ўраб олинган.
Полиция маълумотларига кўра, отишма тунги клублар мавжуд кўчада соат 02:00 атрофида содир бўлган.
Гувоҳларнинг айтишича, ўқ отган одам ёлғиз бўлган, аммо шериклар бўлган версия ҳам кўриб чиқилмоқда.
Сакраменто мэри ўз Twitterида содир бўлган воқеадан ҳайратда қолганини билдириб, “қурол зўравонлигининг кўпайиши шаҳримиз, штатимиз ва мамлакатимиз балоси. Мен уни камайтиришга қаратилган барча ҳаракатларни қўллаб-қувватлайман”, дея қўшимча қилди.
Бир ой олдин шаҳарда яна бир фожиа юз берган эди. Ота ўзининг уч қизи ва уларнинг кузатувчисини, кейин эса ўзини ўлдирганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Шифобахш" олма
- Бугун, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!
Ноқонуний қурилишларга барҳам берилади(ми?)
- 06/09, 10:39
- Самарқанд