АҚШда об-ҳаво ёмонлашгани туфайли 2000 дан ортиқ рейслар бекор қилинди

АҚШнинг марказий ва шарқий штатларида қор бўрони ва паст ҳарорат туфайли 23 декабрь кунига белгиланган икки мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди, деб хабар бермоқда FlightAware портали.

Бир кун аввал портал ёмон об-ҳаво ва қаттиқ совуқ туфайли 2294 та рейс бекор қилингани ва 7205 таси кечиктирилгани ҳақида хабар берган эди.

Портал маълумотларига кўра, бугун мамлакатдан ёки мамлакат ичида учадиган яна 2075 та режалаштирилган рейслар бекор қилинган ва яна 1439 таси кечиктирилган.

АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати маълум қилишича, қор бўрони АҚШнинг аксарият ҳудудларида ҳафта охиригача давом этади. Хизмат маълумотларига кўра, кучли Арктика фронти яқинлашиши муносабати билан мамлакатнинг шарқий ва марказий қисмлари кучли совиши кутилмоқда.