Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Араб коалицияси Ямандаги ҳарбий операциялар тўхтатилганини эълон қилди

Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлигига кўра, Саудия қироллиги бошчилигидаги араб коалицияси қўмондонлигининг Ямандаги ҳарбий амалиётлари тўхтатилади.

Коалиция ушбу қарор мақсадини “Муборак Рамазон ойида Яманда тинчлик ўрнатиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун ижобий муҳит яратиш” деб атаган.

Аввалроқ кенгаш Ямандаги можаронинг барча томонларини, жумладан, Яман шимолидаги ҳукмрон «Ансор Аллоҳ» (ҳусийлар) ҳаракатини бир ҳафта ичида Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этишга таклиф қилган, бироқ улар бундай қадамни рад этишган. Ҳусийлар гарчи яманлараро музокаралар ўтказиш ғоясини "ижобий" деб атаган бўлса-да, қиролликни можаро тарафларидан бири деб билишади.

Ямандаги қуролли можаро 2014 йил мартидан бери давом этмоқда. Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яман президенти Абду Раббо Мансур Ҳодий қўшинларини мамлакатнинг бир қисмини назорат қилаётган ҳусий исёнчиларига қарши курашда қўллаб-қувватламоқда. Ғарбда исёнчиларни Эрон қўллаб-қувватлаши айтилади.