Асосий фан олимпиадаси вилоят босқичи бошланди
Самарқанд шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида биринчи гуруҳ (математика, физика, кимё ва биология, информатика) фанларидан асосий олимпиаданинг 3-(вилоят) босқичи очилиш маросими бўлиб ўтди.
Олимпиаданинг туман, шаҳар босқичларида Самарқанд вилоятидан 20 мингдан ортиқ ўқувчи қатнашди.
Биринчи гуруҳ фанларидан асосий олимпиасида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги мактаблардан 720 нафар, академик лицейлардан 174 нафар, ихтисослаштирилган таълим муассасалари тасарруфидаги мактаблардан 466 нафар, Президент мактабидан 29 нафар, 2022-2023-ўқув йилида ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичида 1-ўринни олган ўқувчилар 10 нафар, жами 1399 нафар ўқувчилар қатнашиши кутилмоқда.
Олимпиада математика, физика, кимё ва биология, фанларидан иккита турда, ёзма ва тест шаклида ташкил қилинади.
4-5 ноябрь кунлари беллашувни 9-синф ўқувчилари бошлаб беради. 6-7 ноябрь кунлари 10-синф, 8-9 ноябрь кунлари туман-шаҳар олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олган 11-синф ўқувчилари учун беллашувлар бўлиб ўтади.
Айни пайтда олимпиада ёзма иш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.