Асоссиз бўшатилган шифокор ишга тикланди
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 5 майдаги даъвогар Н.Д.ни жавобгар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиалига ҳудудлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари лавозимига ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Дарҳол ижро ҳаракатларига киришилгач, муассаса мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даъвогар Н.Д.ни ишга тиклаш мажбурияти юклатилган.
Шунингдек, муассаса мансабдор шахслари ижро ҳужжатининг талабини бажармаган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланганлиги бўйича огоҳлантирилган.
Натижада даъвогар муассасанинг ишга тиклаш тўғрисидаги буйруғи билан лавозимига ишга тикланган.
Шу тариқа, суд қарори ижроси бир иш куни ичида ижро этилиб, ходимнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.
Бекзод Турдиев, МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси.