Асрий анъаналаримиз давомийлиги: Қўғирчоқларни гапиртирган ҳунарманд

Самарқанд шаҳридаги "Чорсу" санъат галереясида  “Асрий анъаналаримиз давомийлиги” номли кўргазма бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмада тошкентлик ҳунарманд Доно Муҳаммедова томонидан яратилган миллий қадриятларимизни акс эттирувчи қўғирчоқлар ва улар иштирокидаги композициялар намойиш этилмоқда.

Унда ҳунарманднинг "Бу менинг онам", "Совчилар", "Чимилдиқ", "Қадимги ўзбек хонадони" каби бир-биридан бетакрор санъат асарлари нафақат юртимиз, балки хорижлик санъат ихлосмандларида ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Доно Муҳаммедова қадимий анъаналарни бойитиб, миллий қўғирчоқлар ясаш санъатини ривожлантиришга доир бир қатор республика ва халқаро танловларда иштирок этиб, совриндор бўлган.